Исматулла Иргашевга кўра, Афғонистон ҳам Амударё сувидан фойдаланишга ҳақли. Аммо бу борада бир қанча масалалар мавжуд. «Биз яқин қўшнимиз бўлмиш афғон халқи билан буларнинг ечимини албатта, топамиз» — деди у. Яқинда Тошкентда Қўштепа каналини қуриш бўйича ишчи гуруҳи мажлиси ўтказилиши кутилмоқда.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг маълум қилишича, Eriell KAM компанияси Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистон 25 йил давомида лойиҳага йилига 100 миллион доллар сармоя киритади, қазиб олинган газни ҳам қайта ишлайди.
Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташрифи давомида Афғонистонга сармоя киритишни кўпайтириш, бу мамлакат ҳудуди орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва юкларни Покистонга олиб ўтишда транзит тўловларини камайтириш, божхона хизматлари фаолиятини узлуксиз режимга ўтказишни муҳокама қилди.
Ўзбекистон ўтган йил августида мамлакатга учиб келган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти, чунки улар АҚШ мулки ҳисобланади ва бу масала расмий Вашингтон томонидан ҳал қилиниши керак. Бу ҳақда «Америка Овози»га берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади. Бу эса мамлакат халқаро террорчилар паноҳига айланмаслигига аниқ сигнал эканлиги таъкидланди.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.
Ўзбекистон ҳозирча толиблар тузган афғон ҳукуматини тан олиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. Унинг сўзларига кўра, бу қарор халқаро ҳамжамият билан келишилган ҳолда қабул қилиниши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг